25 август куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи 51 ёшли Б.Л. «Гулистон» маҳалласида яшовчи 27 ёшли А.Б.нинг уйида газ трубасини кесаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида чақнаш содир бўлган, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Ҳодиса оқибатида Б.Л. ва А.Б. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)