АҚШ президенти Дональд Трамп «Толибон» ҳаракати билан келишувга эришилган тақдирда Афғонистондаги контингент сони 8,6 минг кишигача қисқаришини маълум қилди.
Шу билан бирга, Трамп АҚШ қўшинлари бу мамлакатда доимо бўлишини билдирган.
«Агар АҚШга Афғонистон йўл қўйиб бериши туфайли яна бир ҳужум уюштириладиган бўлса, биз бу ерга мисли кўрилмаган ҳарбий куч билан қайтамиз», — дея таъкидлаган Трамп.
Маълумот учун, 2018 йил охирида ОАВ Афғонистонда 14 мингдан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчи борлиги ва уларнинг сонини икки баробар қисқартириш режалаштирилгани ҳақида хабар қилганди.
Изоҳ (0)