Қонунга мувофиқ, Жиноят-процессуал кодексига паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туришга оид норма киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Яъни, эндиликда қидирувдаги айбланувчи ёки судланувчи паспортдан фойдаланиб чет элга чиқиб кетиши ёки хорижда ҳаракатланиши мумкин деб ҳисобланса, мазкур паспортнинг амал қилиши суд тартибида тўхтатиб турилиши мумкин.
Паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш айбланувчи, судланувчи суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш, унинг бундан кейинги жиноий фаолиятининг олдини олиш, ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш деганда паспортнинг, биометрик паспортнинг, хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб туриш тушунилади.
Бунда паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш фақат давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қўлланилади.
Паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тугатишга ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий мақоми бекор қилинишига олиб келмайди.
Изоҳ (0)