Буюк Британияда дунёда энг ғалати дунё рекорди ўрнатилди — экстремал байкер мотоциклда бошида турган ҳолда соатига 122,5 километр текзликда ҳайдади, деб ёзмоқда «Мотор».

Фото: Видеодан лавҳа

Пойга Шимолий Йоркширдаги Элвингтон аэропортида бўлиб ўтган. Пойгачининг энг юқори тезлиги соатига 122,5 километр бўлган. Таққослаш учун, ундан аввалги рекордчи соатига 48 километр тезликда ҳайдаган.

Янги рекорд эгаси ўзининг YouTube каналига видео жойлаган. Унинг айтишича, пойгага тайёргарлик учун салкам бир ярим йилдан кўпроқ вақт кетган. Байкер муҳандис-робототехник бўлиб ишлайди. Мотоцикл пойгаси эса шунчаки ҳобби.