Меҳнатга мажбурлаганлик учун белгиланган жарима миқдори 10 баробар оширилади. Сенатнинг 24-август куни бўлиб ўтган 21-ялпи мажлисда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шу мазмунда киритиладиган ўзгартиришлар маъқулланди.
Ҳозирда мазкур қонунбузарлик учун жарима миқдори ЭКИҲнинг 1 баробаридан 3 баробаригача миқдорни ташкил этади. Янги тузатишлар жарима миқдорини 10 баробардан 30 баробарга қадар оширишни назарда тутади.
Шунингдек, ушбу модда худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилгани учун ЭКИҲнинг 30 баробаридан 100 баробаригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи қисм билан ҳам тўлдирилмоқда.
Вояга етмаган шахсга нисбатан шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 30 баробаридан 50 баробаригача, бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда 50 баробаридан 100 баробаригача миқдорда жарима қўлланади.
Изоҳ (0)