25 август, якшанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 1-тури доирасида 6 та учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Twitter/@OfficialSSLazio

Паулу Фонсека бошқарувига ўтган Римнинг «Рома» клуби «Стадио Олимпико» стадионида «Женоа»ни қабул қилди.

Беллашув давомида римликлар аъзолари Женгиз Ундер (6), Эдин Жеко (30) ҳамда Александар Коларов (49) биттадан голга муаллифлик қилган бўлса, меҳмон жамоалардан Андреа Пинамонти (16), Доменико Кришито (43—пенальти) ва Кристиан Куаме (70) Пау Лопес қўриқлаётган дарвозага гол урди.

Шу тариқа «Рома» ўз майдонида «Женоа» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.

Симоне Инзаги қўл остидаги Римнинг бошқа бир клуби «Лацио» «Сампдория» майдонига сафар қилди.

Учрашувда Рим клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле (37, 62) 2 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, аргентиналик ярим ҳимоячи Хоакин Корреа (56) ҳам гол уришга муваффақ бўлди (3:0).

Ўйин якунига кўра, «Лацио» мусобақанинг дастлабки турида «Сампдория»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди ва 3 очкога эга бўлди.

А Серия

1-тур баҳслари

25 август, якшанба

«Кальяри»—«Брешиа» 0:1

Гол: 0:1 — 54, пенальти Доннарумма

«Верона»—«Болонья» 1:1

Голлар: 0:1 – 15, пенальти Сансоне, 1:1 – 36 Велозу

«Рома»—«Женоа» 3:3

Голлар: 1:0 — 6 Ундер, 1:1 — 16 Пинамонти, 2:1 — 30 Жеко, 2:2 — 43, пенальти Кришито, 3:2 — 49 Коларов, 3:3 — 70 Куаме

«Сампдория»—«Лацио» 0:3

Голлар: 0:1 — 37 Иммобиле, 0:2 — 56 Корреа, 0:3 — 62 Иммобиле

СПАЛ—«Аталанта» 2:3

Голлар: 1:0 — 6 Ди Франческо, 2:0 — 26 Петанья, 2:1 — 34 Госенс, 2:2 — 70 Муриэль,2:3 — 76 Муриэль

«Торино»—«Сассуоло» 2:1

Голлар: 1:0 — 14 Заза, 2:0 — 55 Заза, 2:1 — 69 Капуто

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!