ПСВ ҳужумчиси Ирвинг Лосано фаолиятини «Наполи»да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
«Наполи» мексикалик футболчи учун нидерландларга 40 миллион евро тўлади. Бу клуб тарихидаги янги трансфер рекордига айланди.
Лосанонинг ўзи билан эса 5 йиллик шартнома имзоланди. Қайд этилишича, футболчи неаполликлар сафида йилига 9 миллион евро маош олади.
Маълумот учун, Лосано ПСВга 2017 йил Мексиканинг «Пачука» клубидан 8 миллион евро эвазига ўтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)