«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия термасидаги фаолиятини қайси пайт якунлаши ҳақида айтиб ўтди.
«Мен терма жамоага эшикларимни ёпмайман. Кучим ва мотивация бор экан, терма жамоага ёрдам беришдан тўхтамайман. Мени чақирмай қўйишсагина терма жамоадан кетаман (кулади).
Қатардаги Жаҳон Чемпионати? Мен буни инкор қилмайман (Роналду у вақтда 37 ёш бўлади — изоҳ «Дарё»). Ўйлашимча, бу вақтда терма жамоадан узоқда бўлмайман.
Мен Португалия термаси билан кўплаб ажойиб онларни ўтказдим. Сўнгги беш йил ичида терма жамоадаги ўйинимдан кўпроқ завқ олдим. Нимагалигини сўраманг, бироқ мен терма жамоа шарафини ҳимоя қилишни севаман», — дейди Роналду.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)