21 августда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида содир бўлган ЙТҲ натижасида 2 йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
21 август куни соат 03:30 ларда Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи 24 ёшли Ф.К. ўзининг бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинасини Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнау» йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 40 ёшли А.Б. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Натижада Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси Ф.К., йўловчиси, Хоразм вилоятида яшаган 20 ёшли С.Н. исмли аёл, Nexia автомашинаси йўловчилари, Хоразм вилоятида яшаган, 18 ёшли М.Қ. исмли қиз ва Хоразм вилоятида яшовчи 27 ёшли М.М. турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай С.Н. ва М.Қ. шу ерда вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)