22 август куни валюта биржасидаги савдолар чоғи АҚШ доллари 9371 сўм баҳоланди. Бу ҳақда Спорт хабар берди.
Банкларга валютани нақд сотишга рухсат берилиб, Марказий банк сўмни эркин қўйиб юборганидан сўнг қаторасига иккинчи кун сўмнинг қадри ошиб бормоқда.
Охирги бор шундай ҳолат майда, доллар 8448 сўмдан ҳисоб-китоб қилинаётганда қайд этилганди.
Шу билан бирга, савдолар ҳажми кескин камайиб кетди: 21 август куни 150 миллион доллардан ортиқ валюта сотилган бўлса, 22 август куни бу сумма 66,2 миллион долларгача пасайди.
Изоҳ (0)