Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аввал хабар берганимиздек, 21 август куни соат 01:54 да Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 69-уйда жойлашган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳудудидаги бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 квадрат метр майдонда ёнган.

Фото: «U24»

Фото: «U24»

Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасига кўра, жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга соат 02:00 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 02:45 да қуршаб олиниб, соат 03:36 да ўчирилган. Воқеа жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодисада инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?