Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобиллар назорати тизимида хизмат қилаётган ходимларга ҳарбий техникаларнинг ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Nexia ва Gentra русумли 15 та автомобилни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Унда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари генерал майор Азизбек Икромов, масъул офицерлар ва соҳа ходимлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар Мудофаа вазирлигида кечаётган ижобий ислоҳотлар, бу каби ўзгаришлар, хусусан, ҳарбий техникалар билан содир бўлаётган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва ҳарбий хизматчиларнинг саломатлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Янги автомобиллар барча ҳарбий округларнинг Ҳарбий автомобиллар назорати хизматларига топширилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом Республикасининг Паранд шаҳри ёнидаги Айленд автодромида Халқаро армия ўйинлари—2019 доирасида ўтказилган «Йўл патрули» мусобақасида Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобиллар назорати жамоаси ҳам иштирок этиб,  фахрли 3-ўринни қўлга киритган эди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Фото: Мудофаа вазирлиги

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль
Бизнес
Кремний водийсини забт этган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос: Асрор Арабжонов АҚШга қандай бориб қолгани, виза ва стартаплари ҳақида