19 август куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси вакиллари Ханчжоу шаҳар (Чжесзян провинцияси) Фуқаро ишлари бўйича иккинчи инстанцияси халқ судида 8 январь куни ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси М.С.нинг суд ишида қатнашди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Унга нисбатан наркотик моддаларни тарқатиш ва сақлаш бўйича айблов қўйилган.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратда ушлаб турибди ва Ўзбекистон фуқаросига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Чжесзян провинциясининг тегишли ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижга кетаётган ватандошларимизни ўзлари бораётган давлат қонунларига амал қилишга ва уларнинг қоидаларга риоя қилишга чақиради ҳамда Шанхай шаҳри, Анҳуй, Фусзян, Ҳунан, Сзянси, Сзянсу ва Чжесзян провинциялари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Шанхай шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +8621-6307-1896», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)