12 августдан 18 августгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали сотилган автомобиль рақамлари сони 716 тадан 632 тага камайди. Бу ҳақда Товар-хом ашё биржаси маълумотларига таяниб, Spot хабар бермоқда.
Сотилган давлат рақами белгиларининг умумий миқдори 2,5 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 16,8 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 52,5 фоизи иккинчи ва 30,7 фоизи эса учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 3,8% га камайиб, 655,4 миллиард сўмни ташкил этди.
Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 2,2 миллион долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)