Наманганда MAN ҳайдовчиси ўзи зарар етказган хонадонни таъмирлаб берди.
Воқеа Тўрақўрғон туманининг Қатағон қишлоғида содир бўлган. Тунги соат 2:00 лар атрофида MAN юк машинасини ҳайдаб кетаётиб бошқарувни йўқотган А.Х. катта йўл ёқасида яшовчи Ҳолмамат Қамбаровнинг уйига кириб кетади.
Хонадон эгалари шу куни қариндошиникида меҳмонда бўлганлиги сабабли ҳеч кимга зарар етмайди.
Ҳушёрликни йўқотган ҳайдовчи Ҳ. Қамбаровнинг жиддий шикаст етган уйини тиклаб беришига тўғри келди.
Изоҳ (0)