• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    МАГАТЭ вакили: Атом энергетикасини ривожлантиришга қарши «ҳайқириқлар» ортида муқобил энергия манбалари турибди

    19 август куни ядровий энергия департаменти бош директори ўринбосари Михаил Чудаков бошчилигидаги Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) делегацияси Тошкентга келгани ҳақида хабар берилганди. Чудаков ташриф давомида бир гуруҳ журналистлар билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистоннинг атом энергетикасини ривожлантириш ҳақидаги қарори энг тўғри қарор эканлигини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Sputnik.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    МАГАТЭ вакили ўз чиқишида Ўзбекистонда 1956 йилда, яъни Халқаро атом энергетикаси агентлигига асос солинган вақтда, Ядро физикаси институти ташкил этилганига эътибор қаратди.

    «Олтмиш йилдирки Ядро физикаси институти қошида реактор эксплуатация қилиб келинмоқда. Шу вақт давомида тўпланган материаллар, бажарилган улкан ишлар — Ўзбекистон учун катта тажриба бўлди. Мамлакат МАГАТЭ билан ҳамкорликни йўлга қўйганига энди 25 йил бўлди, аммо Ўзбекистон бу ташкилот билан СССР таркибида бўлган даврдан, яъни МАГАТЭга асос солинган вақтдан бошлаб ҳамкорлик қилиб келган», — деди у.

    Чудаков, шунингдек, атом энергетикаси — бу атмосферага зиён етказмасдан, экологик тоза электр энергиясини олиш мумкин бўлган ягона тўғри йўл эканлигини қайд этди.

    «Гап инсоният тараққиёти, иқлимдаги ўзгаришлар ҳақида борар экан, атом энергетикаси ҳақида, албатта, гапирилади. Гувоҳи бўлиб турибсиз, йилдан йилга иқлим ўзгармоқда — ҳаво ҳарорати юқорилаб бормоқда. Ҳозирда дунёда мавжуд атом станциялари йилига 2 миллион гигатонна карбонад ангидрид газининг атмосферага улоқтирилишини олдини олади. Бу бир йилда 400 миллион автомобилларни йўллардан олиб ташлаш билан тенг. АЭСнинг экология олдидаги хизмати шунда», — дея тушунтирди Чудаков.

    Эскперт, шунингдек, одамларда ваҳима уйғотаётган Фукусима ва Чернобил воқеалари борасида ҳам ўз қарашларини билдирди.

    «Бу ҳодисалар бўлганини ҳеч ким инкор этмайди, бироқ уларнинг инсон саломатлигига таъсири ўта оширилган. Дейлик, Фукусимада ҳеч ким радиация туфайли ҳалок бўлмаган, икки киши цунами оқибатида чўккан, холос. Чернобилда эса расман 28 киши ҳалок бўлган. Яна бир неча ўнлаб кишиларнинг ҳалок бўлгани савол остида. Айтмоқчиман-ки, Голливудда ишланган «Чернобил» фильмда сўзлаб берилгани каби минглаб кишилар ҳаётдан кўз юмган эмас», — деди Чудаков.

    МАГАТЭ расмий вакили атом энергетикасини ривожлантиришга қарши «ҳайқириқлар» ортида муқобил энергия манбалари турганига шубҳа қилмайди.

    «Улар — келажак фақат атом энергетикасиники эканини, айнан ядровий энергетика углерод энергетика манбаини ‘сўнгги манзилга кузатишини’ жуда яхши билишади. Умуман, жаҳонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам атом энергетикаси энг истиқболли соҳалардан биридир, у ривожланишда давом этади ва атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик ядро энергетикаси инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича қатор дастурларга эга ва бунда Ўзбекистонда кўмак беришга тайёр», — дея хулоса қилди Чудаков.

    Чудаков ташрифининг биринчи кунида Фанлар академияси Ядро физикаси институтида МАГАТЭ экспертларининг ЯИФ билан ҳамкорликдаги миссияси — Омарр миссион бўйича келишувга эришилди.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ҳамда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш лойиҳасига старт беришган эди.

    АЭС қуриладиган майдон сифатида Жиззах вилояти Тузкон кўли яқинидаги майдонлардан бири танлаб олинди.

    Халқаро атом энергияси агентлигининг мустақил ҳукуматлараро ташкилот сифатидаги фаолияти — атомдан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Ўзбекистон мазкур ташкилот билан илмий-техник ҳамкорлик доирасида атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

    20.08.2019, 06:44   Изоҳ (0)   11099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни камайтирди

    20.08.2019, 06:00

    Оҳангаронлик эркак маст ҳолда танишини пичоқлади

    20.08.2019, 05:30

    Абдулазиз Комилов Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган «C5+1» учрашувида иштирок этади

    19.08.2019, 23:03

    Қўқон шаҳрида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Қўқон университети ташкил этилди

    19.08.2019, 22:48

    ССВ: Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими инвестиция дастури доирасида қайта таъмирланади

    19.08.2019, 22:23

    Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

    19.08.2019, 22:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.