Самарқандда Nexia ортга қайрилаётган «Камаз»нинг тагига кириб кетган ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот тақдим этди.
2019 йилнинг 16 август куни соат 15:30 атрофида Самарқанд тумани «Қўштамғали» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1084 километрида ҳайдовчи Ш.Р. бошқарувида бўлган «Камаз» русумли 70 Ҳ 040 ФА давлат рақам белгили автомашина билан қатнов йўлининг чап томонига бурилиш вақтида ҳайдовчи Ф.Х. бошқарувида бўлган Nexia русумли 30 542 ТЦ давлат белгили автомашина келиб урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада автомашина йўловчиси Г.С. исмли аёл тан жароҳати олиб Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган. Бундан ташқари бошқа фуқаролар тан жароҳати олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)