Аи-91 русумли бензин биржада деярли бошланғич нархда сотилди. Бу ҳақда Товар хом ашё биржаси маълумотларида келтирилган.
15 август куни биржа савдоларига жами 720 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди.
Жумладан, «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ биржа савдоларига 600 тонна, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ 120 тонна АИ-91 русумли бензинини сотув учун қўйди.
Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх бир тонна учун 6216,4 минг сўмни ташкил этди.
Савдолар якунига кўра 746 миллион сўмлик 120 тонна (савдога қўйилган ҳажмдан 16,7 фоиз) АИ-91 русумли бензин сотилган.
Бензиннинг 15 август учун белгиланган биржа котировкаси унинг амалдаги бошланғич нархидан деярли ошмади ва бир тонна учун 6,2 миллион сўмни ташкил этди.
Изоҳ (0)