18 август, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тури доирасида Вадим Абрамов бошқарувидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг 74-дақиқасида ҳисоб очилди. Унга «қалдирғочлар» ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсов муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Бунёдкор» «ЖАР» стадионида кечган баҳсда «Металлург»ни кичик ҳисобда таслим қилди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг тошкентликлар очколари сонини 30 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Металлург» эса 20 очко билан 8-поғонани банд қилиб турибди.
Суперлига
18 август, якшанба
17-тур баҳси
«Бунёдкор»—«Металлург» 1:0
Гол: 1:0 — 74 Хуршид Ғиёсов«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 65), Санжар Қодирқулов (Бобурбек Фарҳодов, 82), Нурилло Тўхтасинов, Шоҳрух Гадоев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Турсунов (Санжар Рихсибоев, 73)
«Металлург»: Александр Лобанов, Аббосжон Отахонов, Суҳроб Нуриллоев, Баҳром Абдураҳимов, Музаффаржон Музаффаров, Худойшукур Сатторов (Иброҳим Йўлдошев, 79), Камолиддин Тожиев (Сервер Жепаров, 54), Станислав Андреев, Акбаржон Исматуллаев, Баҳодир Пардаев, Андрей Шипилов
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)