15 август куни Наманган вилояти Чуст тумани «Тоймас» МФЙ, Собир Раҳимов кўчаси 56-уйда яшовчи фуқаро А.Я.нинг уйида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Ёнғинга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйи ошхонасининг 20 квадрат метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин вақтида уй эгаси куйиш тан жароҳати олган. Фуқаро А.Я. шифохонага юборилган.

Ёнғиндан уйнинг 210 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни тахминий сабаби маиший газ баллонидан фойдаланишда эҳтиётсизлик. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.