Жанубий Корея ҳудуддаги вазиятга салбий таъсир кўрсатаётгани сабабли КХДРдан снаряд отишни тўхтатишни талаб қилди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бундай баёнот 16 август куни ўтказилган Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишидан сўнг Жанубий Корея президенти маъмурияти томонидан эълон қилинган.
Президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён раислигида ўтказилган йиғилиш қатнашчилари «воқеанинг ҳар қандай ривожланишига тезкор жавоб бериш учун қуролли кучларнинг жанговар тайёрлигини сақлашга келишди».
Шу билан бирга, Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида КХДР томонидан учирилган снарядлар тури ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Ҳужжатда фақат Жанубий Корея ва АҚШ вазиятни «кейинчалик тахлил қилиш учун биргаликда ҳамкорлик қилиши» таъкидланган холос.
Изоҳ (0)