Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кенияда марҳумнинг қабри махсус иш формаси сабабли дафн маросимининг эртасига қазиб олинди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Фото: The Daily Nation

Фото: The Daily Nation

Маълум бўлишича, Мартин Сикуку Алукое 31 ёшида дарёда чўкиб ўлган. У дафн этилган. Эртаси куни эса марҳум ишлаган ташкилот ходимлари келиб, унинг хизмат пайтида кийган махсус формани қайтаришни сўраган.

Алукое эса айнан шу иш кийимида кўмилган бўлган. Шунда ишчилар марҳумнинг оила аъзоларидан унинг қабрини кавлаб, формани ечишни талаб қилган.

Фото: The Daily Nation

Фото: The Daily Nation

Эксгумация учун суд рухсати талаб этилувчи маҳаллий қонун ва марҳумнинг оила аъзолари қаршилигига қарамай, улар Алукоени қабридан кавлаб олган. Ундаги формани ечиб, бошқа кийимга алмаштирган.

Фото: The Daily Nation

Фото: The Daily Nation

Марҳумнинг амакиси журналистлар олдида ғазаб билан сўзга чиққан ва дафн маросимида округ раҳбарияти ҳам бўлгани, унинг иш кийимида кўмилаётганига ҳеч қандай эътирозлар бидирмаганини айтган.

Фото: The Daily Nation

Фото: The Daily Nation

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди