«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.

«Мисрда лойиҳа қиймати 1,8 миллиард доллар бўлган дунёдаги энг йирик Benban Solar Park деб аталувчи Қуёш электр станцияси қурилмоқда. Айтишларича, 2019 йил охирига бориб мазкур Қуёш энергияси паркида 2,0 ГВт ‘тоза’ энергия ишлаб чиқарилади», – БМТ маълумоти.

Скрин: «Дарё»

«Инсонлар ўлимига олиб келувчи видеоўйинлар савдосидан тушадиган даромад ва ўқотар қуроллар воситасида содир этилган ҳужумлар ўртасида боғлиқлик мавжуд. Энг салмоқли параллеллар АҚШда кузатилмоқда», – Шаҳвор Қоя, Hurriyet колумнисти.

Скрин: «Дарё»

«Дунё аҳолисининг 56 фоизи интернетдан фойдаланмоқда. Туркияда интернет фойдаланувчиларининг сони 69 миллионни ташкил этади. Энг тез интернет Сингапурда», – NTV телеканали.

Скрин: «Дарё»

«Эски Совет латифасида агарда Саҳрои Кабир коммунистик мафкура измига тушса, қум борасида етишмовчилик юзага келади дейилади. Венесуэла қачонлардир энг йирик нефть ишлаб чиқарувчиси эди, айни вақтда бензин импортёрига айланиб қолди», – Тоомас Ҳендрик Ильвес, эстон блогери.

Скрин: «Дарё»

«Дунёда биринчи фарзандини кўрган аёлларнинг ўртача ёши», – @theworldindex, халқаро статистика ташкилоти.

Скрин: «Дарё»

«Тошкентда кам таъминланганлар учун қурилган янги уйлар улар учун ҳамёнбоп эмас бўлиб қолди. Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан биргаликдаги мониторинг натижаларидан келиб чиққан хулоса», – Дилмурод Юсупов, Сассекс университети докторанти.

Скрин: «Дарё»

«Ямандаги уруш бир йилда 335 боланинг ҳаётини олиб кетди», – Anadolu ахборот агентлиги.

Скрин: «Дарё»

«Президент Эрдўғон: Туркия Қрим аннексиясини тан олмаган ва тан олмайди ҳам», – Sabah газетаси.

Скрин: «Дарё»

«Роппа-роса 40 йил аввал СССР тарихидаги энг мудҳиш авиаҳалокат содир бўлган эди. Иккита Ту-134 учоғи самода тўқнашиб кетганди. Тошкент – Минск йўналиши бўйлаб рейс амалга ошираётган учоқ бортида Минскнинг ‘Динамо’ жамоаси билан ўйинга кетаётган Ўзбекистоннинг ‘Пахтакор’ футбол жамоаси ҳам бор эди. Ҳар икки учоқ бортидаги йўловчилар ҳалок бўлди», – Илёс Камолўғли, Меъмор Синон номидаги Нафис санъат университети ўқитувчиси, тарихчи.

Скрин: «Дарё»

«Ўзбекистон: Аксар журналистлар ОАВ соҳасидаги медиамаркетдан илҳомланган бир пайтда, айрим журналистлар йўқ, бизга медиабозор керак эмас демоқда. Ношир Абдужаббор Умаров ОАВ жамоатчилик хизмати бўлишини ва истамоқда. ‘ОАВни давлат таъминласин!’», – Навбаҳор Имамова, «Америка овози» мухбири.

Скрин: «Дарё»