Истанбул суди шаҳар марказидаги Истиқлол кўчасида содир этилган теракт айбдорига ҳукм чиқарди. Асосий айбдор дея баҳоланган суриялик аёл Аҳлам Альбаширга жами 1794 йил — етти карра умрбод қамоқ жазоси берилди.
Бундан ташқари, теракт иши бўйича яна 36 нафар шахсга ҳукм чиқарилган.
Хабар қилинишича, прокурор Аҳлам Альбаширга 3009 йиллик қамоқ жазосини сўраган, бироқ судья жазони бир оз “юмшатишга” қарор қилган.
Теракт 2022 йилнинг 13 ноябрь куни Истанбул марказидаги гавжум Истиқлол кўчасида содир этилганди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди, 81 киши яраланди. Мамлакат расмийлари ҳодисани теракт сифатида баҳолаган.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги портлаш ортида Туркияда террорчи ташкилот деб тан олинган Курдистон ишчилар партияси (КИП) тарафдорлари турганини айтган.
Изоҳ (0)