«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.
«Мисрда лойиҳа қиймати 1,8 миллиард доллар бўлган дунёдаги энг йирик Benban Solar Park деб аталувчи Қуёш электр станцияси қурилмоқда. Айтишларича, 2019 йил охирига бориб мазкур Қуёш энергияси паркида 2,0 ГВт ‘тоза’ энергия ишлаб чиқарилади», – БМТ маълумоти.
«Инсонлар ўлимига олиб келувчи видеоўйинлар савдосидан тушадиган даромад ва ўқотар қуроллар воситасида содир этилган ҳужумлар ўртасида боғлиқлик мавжуд. Энг салмоқли параллеллар АҚШда кузатилмоқда», – Шаҳвор Қоя, Hurriyet колумнисти.
«Дунё аҳолисининг 56 фоизи интернетдан фойдаланмоқда. Туркияда интернет фойдаланувчиларининг сони 69 миллионни ташкил этади. Энг тез интернет Сингапурда», – NTV телеканали.
«Эски Совет латифасида агарда Саҳрои Кабир коммунистик мафкура измига тушса, қум борасида етишмовчилик юзага келади дейилади. Венесуэла қачонлардир энг йирик нефть ишлаб чиқарувчиси эди, айни вақтда бензин импортёрига айланиб қолди», – Тоомас Ҳендрик Ильвес, эстон блогери.
«Дунёда биринчи фарзандини кўрган аёлларнинг ўртача ёши», – @theworldindex, халқаро статистика ташкилоти.
«Тошкентда кам таъминланганлар учун қурилган янги уйлар улар учун ҳамёнбоп эмас бўлиб қолди. Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан биргаликдаги мониторинг натижаларидан келиб чиққан хулоса», – Дилмурод Юсупов, Сассекс университети докторанти.
«Ямандаги уруш бир йилда 335 боланинг ҳаётини олиб кетди», – Anadolu ахборот агентлиги.
«Президент Эрдўғон: Туркия Қрим аннексиясини тан олмаган ва тан олмайди ҳам», – Sabah газетаси.
«Роппа-роса 40 йил аввал СССР тарихидаги энг мудҳиш авиаҳалокат содир бўлган эди. Иккита Ту-134 учоғи самода тўқнашиб кетганди. Тошкент – Минск йўналиши бўйлаб рейс амалга ошираётган учоқ бортида Минскнинг ‘Динамо’ жамоаси билан ўйинга кетаётган Ўзбекистоннинг ‘Пахтакор’ футбол жамоаси ҳам бор эди. Ҳар икки учоқ бортидаги йўловчилар ҳалок бўлди», – Илёс Камолўғли, Меъмор Синон номидаги Нафис санъат университети ўқитувчиси, тарихчи.
«Ўзбекистон: Аксар журналистлар ОАВ соҳасидаги медиамаркетдан илҳомланган бир пайтда, айрим журналистлар йўқ, бизга медиабозор керак эмас демоқда. Ношир Абдужаббор Умаров ОАВ жамоатчилик хизмати бўлишини ва истамоқда. ‘ОАВни давлат таъминласин!’», – Навбаҳор Имамова, «Америка овози» мухбири.
Изоҳ (0)