Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани Уббениязов кўчасида жойлашган «Мўйноқ аква саноат» ДУК маъмурий биносида ёнғин юз берди.
ФВВ матбуот хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 13 август куни соат 19:20 да содир бўлган.
Воқеа жойига 2 та ўт ўчириш машинаси соат 19:25 да етиб бориб, ёнғин соат 19:55 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида бинонинг 70 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.