2018 йил июнь ойида Яккасарой туманида 37 ёшли Музаффар Х. пойтахтда жойлашган МЧЖлардан бирининг раҳбари, 57 ёшли Абдували М.га Lacetti автомобилига давлат рақами белгисини олиб беришни ваъда қилади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Бироқ у транспорт воситасини қўлга киритгач, қайтариб бермасдан яшириб қўйган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)