Россияликлар орасида авиапарвозлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринга чиқди, деб ёзмоқда Sputnik.
Сайёҳлик сервиси таҳлилчилари россияликлар қайси мамлакатларга энг кўп авиачипталар сотиб олишини аниқлади. Кучли учталикдан, шунингдек, Арманистон ва Молдова ҳам ўрин олди.
Грузияга талаб эса пасайган. 12 август куни Грузия бош вазири Мамука Бахтадзе Россиядан келувчи сайёҳлар сонининг камайиши оқибатида мамлакат қанча зарар кўрганини айтган. Июль ойи маълумотларига кўра, туризм соҳаси 60 миллион долларгача зарар кўрган.
Изоҳ (0)