Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган шаҳрида Қурбон ҳайити арафасида «Муҳаммад ал-Амин» жоме масжиди фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги

Вилоят марказидаги «Орзу» маҳалласида жойлашган ушбу масжид 1998 йилгача фаолият юритган, сўнг ёпиб қўйилганди. Маҳалла аҳли 7-8 километр йўл босиб, шаҳардаги бошқа масжидларга боришга мажбур бўлаётгани, шунингдек, ҳудудда янги кўп қаватли уйлар қурилаётгани диний муассасани қайта очишни тақозо этди.

Фото:  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги

Фото:  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги

Қайта таъмирланган масжидда 1200 нафар киши намозни адо этиши мумкин. Улар учун бу ерда барча шароитлар яратилган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги

Наманган шаҳрининг «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи яқинида эса янги масжид қурилишига тамал тоши қўйилди. Ушбу масжидда бир пайтнинг ўзида 1,5 минг киши намоз ўқиш имконига эга бўлади.

 

 

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи