Наманган шаҳрида Қурбон ҳайити арафасида «Муҳаммад ал-Амин» жоме масжиди фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Вилоят марказидаги «Орзу» маҳалласида жойлашган ушбу масжид 1998 йилгача фаолият юритган, сўнг ёпиб қўйилганди. Маҳалла аҳли 7-8 километр йўл босиб, шаҳардаги бошқа масжидларга боришга мажбур бўлаётгани, шунингдек, ҳудудда янги кўп қаватли уйлар қурилаётгани диний муассасани қайта очишни тақозо этди.
Қайта таъмирланган масжидда 1200 нафар киши намозни адо этиши мумкин. Улар учун бу ерда барча шароитлар яратилган.
Наманган шаҳрининг «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи яқинида эса янги масжид қурилишига тамал тоши қўйилди. Ушбу масжидда бир пайтнинг ўзида 1,5 минг киши намоз ўқиш имконига эга бўлади.
Изоҳ (0)