Жанубий Калифорнияда мачете билан қуролланган 33 ёшли эркак оммавий қотиллик содир этди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган, 2 киши яраланган. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Ҳужумлар Калифорниянинг Гарден-Гров шаҳрида бошланган. Гумонланувчи дастлаб маҳаллий новвойхонага ўғриликка тушган. Ярим соатдан сўнг полиция яқин орада жойлашган турар-жой мажмуасида 2 нафар эркакнинг ҳушсиз танасини аниқлаган. Улардан бири воқеа жойида, иккинчиси шифохонада жон берган.
Кейинроқ гумонланувчи чекларни нақдлаштириш билан шуғулланган ташкилотни тунаган. 25 дақиқа ўтгач эса у суғурта компанияси ходимасига ҳужум қилган. Полицияда таъкидланишича, аёл тирик қолган. Босқинчи 4 дақиқа ўтгач АЁҚШ ходими билан низолашиб, унга пичоқ ва мачете билан зарбалар берган.
Сўнгра босқинчи дўконни тунаб, қуролланган қўриқчини сўйиб ташлаган ва унинг тўппончасини олиб қўйган. Охирги ҳужум тергови вақтида полиция гумонланувчи бунгача яна бир дўконни тунаб, унинг ходимини ўлдириб кетганини аниқлаган.
Айни вақтда гумонланувчи ушланган. Маълум бўлишича, қотил биринчи қурбонлар аниқланган турар-жой мажмуасида яшаган.