Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 6 август куни топширилган тест синовлари натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази матбуот хизмати хабар қилди.
Энг юқори баллар қуйидагилар:а) кундузги таълим шакли бўйича:Самарқанд тиббиёт институтининг 551010008 — Даволаш иши (Қашқадарё) таълим йўналиши — 189,0 балл;Тошкент тиббиёт академиясининг 551010008 — Даволаш иши (Сирдарё) таълим йўналиши — 189,0 балл;Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши — 189,0 балл;
б) сиртқи таълим шакли бўйича:Тошкент молия институтининг 5230700 — Банк иши таълим йўналиши — 144,3 балл;
в) кечки таълим шакли бўйича:Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5111306 — Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда таълим йўналиши — 119,4 балл.
«Тест топширганлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олиши мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ИД кодни киритиш кифоя», — дейилади хабарда.