4 август, якшанба куни футбол бўйича Англия Суперкубоги доирасида Европа Чемпионлар Лигасида ғолибликни қўлга киритган Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» клуби ўтган мавсум олтин дублга эришган Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» билан баҳсга киришди.
Беллашувнинг 12-дақиқасида «шаҳарликлар» ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқага келиб «қизиллар» ҳимоячиси Жоэл Матип Виржил ван Дейк узатган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди (1:1).
Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланди.
Пенальтилар сериясида эса «Манчестер Сити» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди.
Англия Суперкубоги
4 август, якшанба
«Ливерпуль»—«Манчестер Сити» 1:1 (пенальтилар серияси — 4:5)
Голлар: 0:1 — 12 Стерлинг, 1:1 — 77 Матип«Ливерпуль»: Алиссон, ван Дейк, Гомес, Роберцон, Александер-Арнолд (Матип, 67), Фабиньо (Кейта, 67), Ҳендерсон (Лаллана, 79), Вейналдум, Фирмино (Шакири, 79), Салоҳ, Ориги (Окслейд-Чемберлен, 79)
«Манчестер Сити»: Браво, Отаменди, Уокер, Стоунз, Зинченко, Бернарду Силва, Силва (Гундўғон, 61), Стерлинг, де Брюйне (Фоден, 89), Сане (Габриэл Жезус, 13), Родри Эрнандес
Огоҳлантиришлар: де Брюйне (33)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)