АҚШнинг Огайо штати, Дейтон шаҳридаги отишмада 9 киши ҳалок бўлди, камида 16 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди.
Отишма шаҳар марказидаги барлардан бирида рўй берган. Уни уюштирган шахс полиция томонидан отиб ташланган. Мерганнинг шахси ва қўлига қурол олишга ундаган сабаблар ҳозирча номаълум.
Бу АҚШда сутка давомидаги иккинчи оммавий қотиллик. Олдинроқ Техас штатининг Эль-Пасо шаҳридаги отишма оқибатида 20 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)