Президент қарорига мувофиқ, 2019—2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобил саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди.
Улар қуйидагилардан иборат:
енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг донагача ошириш;
енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини ўрта ҳисобда 60 фоизгача етказиш;
юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг донагача ошириш;
автомобилларнинг йиллик экспорт ҳажмини 100 минг донагача етказиш;
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, шунингдек, «ЕRP» автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий этиш;
аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлган енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқарилишини назарда тутган ҳолда автомобилларнинг моделлар қаторини янгилаш;
«Ўзавтосаноат» АЖ таркибига кирувчи камида иккита аксиядорлик жамияти аксияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) орқали инвесторларни жалб этиш.
Изоҳ (0)