Яман ҳукуматининг муваққат пойтахти Аданда ҳарбий базага ракета зарбаси йўлланиши ва автомобиль портлаши оқибатида 49 киши ҳалок бўлди.
Яна 48 нафар одам яраланган.
Хусийлар ҳарбий парад бўлаётган манзилга ракета зарбаси бергани билдирилмоқда. Зарба чоғида бригада генерали Мунир Яфин ҳам ҳалок бўлган.
Бунга параллел равишда полиция бўлими яқинида ҳудкуш ўзини автомобилда портлатиб юборган.
Изоҳ (0)