Андижон вилоятининг Балиқчи туманида МИБ ходими чўкаётган болани қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Қайд этилишича, мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими техник кузатув шўбаси мутахассиси М.Каримов ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтида тумандаги Дўнгасарой МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Андижон» каналида Дўнгсарой МФЙ, Беҳизор кўчасида яшовчи 2006 йилда туғилган Ўткирбек Абдумажидов каналда чўмилаётган вақтида, чўкаётганини кўриб қолган.
Болани қутқариш учун ўзини сувга ташлаб, болани сувдан олиб чиқиб, ёрдам кўрсатиб ҳаётини сақлаб қолди.
Вояга етмаган Ўткирбек Абдумажидовнинг ота-онаси, «Дўнгасарой» МФЙ раиси томонидан бюро ходими М.Каримовга минатдорчилик билдирилди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)