Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари шаҳардаги янги қурилаётган бинода электр энергиядан ноқонуний фойдаланилаётганлигини аниқлади. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Текшириш давомида масъулияти чекланган жамиятга қарашли бўлган қурилиши тугалланмаган бино таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган.
Ҳисоб-китобларига кўра, МЧЖ таъминотчи корхонага 55 151 000 сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан бюро тезкор ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилган.
Масъулияти чекланган жамият раҳбари ноқонуний ҳатти-ҳаракат бўйича пушаймон эканлигини билдириб, етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берган.
Изоҳ (0)