Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умид Жалолов олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
-55 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Умид Жалолов финалда эронлик рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Жалолов Аргентина мезбонлик қилган ўсмирлар Олимпиадасида ҳам ғолиб бўлганди.
-48 килограмм вазнда баҳсга киришган Камрон Қадамов финалда Эрон термасининг бошқа бир вакили билан 4:4 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Сўнгги очкони Раҳмон Амузадҳалили қўлга киритгани учун қоидага мувофиқ олтин медал эронлик спортчига насиб этди.
-65 килограмм вазн тоифасида курашган Қудрат Нуриллаев эса бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик курашчига имкониятни бой бериб қўйди.
Эркин кураш
Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати
Финал баҳслари:
-48 кг: Раҳмон Амузадҳалили (Эрон)—Камрон Қадамов 4:4
-55 кг: Умид Жалолов—Маҳди Вайси (Эрон) 3:1
Бронза медали учун кечган баҳс:
-65 кг: Маниш Госвами (Ҳиндистон)—Қудрат Нуруллаев 5:2
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)