Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Суданда содир бўлган норозилик намойишлари вақтида снайперлар томонидан беш нафар талаба отиб ўлдирилди ва яна бир неча киши жароҳат олди, деб хабар беради «Gazeta.ru».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Кўнгилсиз ҳодиса Шимолий Кордофан штатининг Эль-Обейд шаҳрида содир бўлган. Номаълум шахслар мамлакатда нон ва ёқилғи нархини тушириш бўйича норозилик акциясини ўтказаётган фаол талабаларга нисбатан ўт очган.

Шундан сўнг талабаларнинг қотилларига нисбатан норозилик акцияси бошланиб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кўчаларга юзлаб дарғазаб инсонлар чиққан.

Суданда жорий йилнинг 11 апрель куни давлат тўнтариши содир бўлганди. Судан президенти Омар ал-Башир ҳокимиятдан четлаштирилиб, қамоққа олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар