Минскда Алишер Навоий бюсти очилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Ёдгорлик беларуслик ёш ҳайкалтарош Максим Макаревич эскизи асосида яратилди.
«Ушбу ёдгорликнинг очилиши ёруғ ва тантанали ҳодиса. Чунки Навоий нафақат улуғ шоир, балки буюк инсонпарвар ҳам бўлган. У қолдирган асарлар инсоният меросига айланган», — деди Беларусь сенати раисининг ўринбосари Марианна Шеткина.
Тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Элёр Ғаниев иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 31 июль—1 август кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади
Изоҳ (0)