Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси Халқаро армия ўйинларининг Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган мусобақаларида иштирок этиш учун белгиланган манзилга етиб борди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Айни дамда улар Москва вилоятидаги «Алабино» дала-ўқув майдонида «Танк биатлони» ва «Дала ошхонаси» мусобақасига сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳарбийлар мусобақа ўтказиладиган ўқув жойлари билан яқиндан танишиб, шартлар бўйича пухта тайёргарлик кўрмоқда. «Танк биатлони» мусобақасида илк бор иштирок этаётган ўзбекистонлик ҳарбийлар 13 та жамоа билан куч синашади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, жамоанинг яшаш шарт-шароитлари, «АрМИ — 2019» мусобақасига кўрилаётган тайёргарлик жараёни Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари томонидан узлуксиз назорат қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар