Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Электр энегиясини етказиб бериш бўйича техник шарт берилган бўлса, жавобгарлик «Ҳудудий электр тармоқлари» жамияти зиммасига тушади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари»АЖ бошқарув раиси ўринбосари Феруз Қурбонов журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Қурбоновнинг маълум қилишича, тадбиркорлик субъектларини электр энергия таъминотига улаш имконияти йўқ ёки қувват етишмовчилиги бўлса техник шарт яъни талабнинг ўзи берилмайди.«Демак, техник шарт берилган бўлса, ўша тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини бошлаган — жавобгарлик бизнинг зиммамизда, электр энегиясини етказиб берамиз», — дея таъкидлади ўринбосар.

Унинг қўшимча қилишича, жамият томонидан вақтида электр энергиясини етказиб бериш таъминланмаган тақдирда, конпенсация тўлаш механизми ишлаб чиқилмоқда.

«Юртбошимиз олдимизга қўйган вазифага кўра, тадбиркорлик субъектлари электр энергияси етишмовчилигини сезмаслиги ва биздаги муаммо уларгача етиб бормаслиги керак. Шундан келиб чиққан ҳолда, уланиш маласи 3—5 кунда ҳал этилмоқда. Бундан ташқари, узилишларнинг олдини олиш мақсадида вилоятлар кесимида аниқ рақамларни белгилаб олинди. Бу бўйича ҳукумат доирасида ҳужжат ишлаб чиқилмоқда», — деди у.

Олдинроқ, келаётган қиш мавсумида электр энергияси таъминотида бўладиган узилишлар ҳақида «Ҳудудий электр тармоқлари» жамиятида аниқ жавоб йўқлиги хабар қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар