• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги кўзбўямачиликда алданиб, бир умрга Россияга кетишга қарор қилган аёл ўз жонига қасд қилишга уринди

    Андижон вилояти ҳокимлиги вакиллари ижтимоий ҳимояга муҳтож бир неча аёлга янги қурилаётган коттежлардан берилишини айтган, Президентнинг май ойида Андижонга ташрифи якунлангач аёллар коттежлардан чиқариб юборилганди. Бош прокуратура томонидан кўзбўямачилик деб топилган ушбу ҳодисадан кейин жабрланган аёллардан бири, тикувчи Муяссар Раҳимова «Дарё»га берган интервьюсида Россияга бутун умрга кўчиб кетмоқчи бўлганини айтганди. Интервью олиниб, у «Дарё»да эълон қилингунча бўлган муддатда, яъни 23 июль куни Муяссар Раҳимова ўз жонига қасд қилишга уринган. «Дарё» мухбири аёлнинг ўз жонига қасд қилиш сабабларини ўрганиш учун қилган суҳбатида Муяссархон Раҳимова «Ҳаммани қақшатиб, болаларни кўчага қўйиб қурилаётган Andijon City’нинг кимга кераги бор эди», деган саволни ўртага ташлади.

    Муяссар Раҳимова.

    Муяссар Раҳимова.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг «Дарё»га берган маълумотига кўра, 23 июль куни соат 20:00 ларда Андижон шаҳрида яшовчи Муяссархон Раҳимова оила аъзолари билан ўзаро келишмовчилик натижасида, ўзини ёмон ҳис қилиб «диазолин», «глицирин» ва бошқа дори воситаларини истеъмол қилиб заҳарланиш ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига ётқизилган. Шифокорлар томонидан унга дастлабки тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ички аъзолари заҳарланишдан тозаланиб, шу куннинг ўзида яшаш хонадонига рухсат берилган. Ҳозирда Раҳимованинг заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали токсиколог-шифокори Нурбек Ҳожиматовнинг айтишича, Раҳмонова 23 июль куни 19:38 да токсикология бўлимига тез тиббий ёрдам орқали қабул қилинган. Психиатроп дориларни меъёридан ортиқ миқдорда қабул қилиб, ўз жонига қасд қилган. Токсик кома ҳолатида марказга қабул қилинган. Биринчи ёрдам кўрсатилиб, ошқозони ювилган, инфузион, дезинтоксикацион ва симптоматик даволар қилинган. Бемор вақтида марказга келтирилгани ва тиббий муолажалар ўз вақтида қилингани учун тирик қолган. Бемор ҳушига келиб, соғлиги меъёрига келгандан сўнг, ўзининг хоҳишига кўра муолажани давом эттиришни истамагани учун 24 июль куни яшаш уйига жавоб берилган. Унга саломатлигини янада тиклаб олиш учун муолажани давом эттириш тавсия этилган.

    Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбот хизмати «Дарё»га берган маълумотига кўра, Муяссар Раҳимова онаси билан жанжаллашиб, руҳий зўриқиш сабабли ўзи мунтазам истеъмол қиладиган дориларни меъёридан ортиқча ичган.

    Раҳимова ўз жонига қасд қилиш сабабини қуйидагича изоҳлади: «Яшашга кучим етмаяпти шекилли, чарчадим. Собиқ турмуш ўртоғим ‘Қизимни Россияга олиб кетиб қолар экан’, деб қизим учун зарур бўлган ҳужжат ишларини қилиб бермаяпти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олволган, ‘Қизни ташлаб, қаерга чиқиб кетсанг, кетавер’ деяпти. Болаларимдан айрилиб қолишдан қўряпман. Қолиб қололмаяпман, кетиб кетолмаяпман».

    Унинг айтишича, дориларни ичиб, ўз жонига қасд қилган вақтда онаси келиб қолган. Тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетган ва бир кун кома ҳолатида бўлган. Шундан сўнг, Андижон шаҳар прокуратураси қасд қилиш ҳолатини ўрганиш бўйича суриштирув бошлаган.

    — Андижон шаҳар прокуратурасидан «Нима сабабдан дори ичдингиз, нима учун ижара уйда ўтирибсиз каби масалаларга аниқлик киритиш учун сизни чақиртирамиз», дейишди. Уларга вилоят ҳокимидан сўрасанглар нимага ижара уйда ўтирганимни, нима учун кўчада қолганимни, шу аҳволга тушганимни айтади, дедим, — дея таъкидлади у.

    Раҳимованинг Россияга кетиши ҳақида интернет-нашрларида хабар тарқалгандан сўнг у ишлаган цехнинг кадрлар бўйича собиқ бўлим мудири Мавлуда исмли аёл ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари келиб, у ҳақида суриштирув олиб боришган. Бу ишлардан у қўрқаётганини билдирди.

    — Мавлуда опа уйимизга келиб, онамдан «Машинада кетасизларми ёки самолётдами, неча киши кетяпсизлар» деб суриштирибди. У Андижон шаҳар уй-жой бўлимига бошлиқ бўлиб қолибди. Буларни ҳаммаси найранг. Мавлуда опани ҳамма ишда айблаб бўшатишди-ю, уй-жой бўлимига бошлиқ қилиб қўйилди. Онамга ‘бошланғич тўлов пули билан келинглар, навбатсиз уй олиб бераман, мени раҳбар қилиб қўйишди, энди ҳамма нарсанинг иложиси бор’, дебди. Улардан кейин маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳам келиб, ким қаёққа кетаётгани ҳақида сўрабди. Булар менга тўсиқ қўйиб, чиқариб юбормаслиги ҳам мумкин», — деди у.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи чоғида Andijon City’ни қуриш режаси намойиш қилинган эди. Раҳимованинг маълум қилишича, Andijon City тушадиган жойда турмуш ўртоғи билан сотиб олган уйи бўлган ва у ерда болалари билан рўйхатда турган. Турмуш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг, у уйдан чиқиб кетишни истамаган. Лекин вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова бир ҳафтада коттежга кўчириб қўяман, деб уйни бўшаттирган. Ҳозир ўша уй Andijon City қурилиши учун бузиб ташланган. Бузиб ташланган уй ўрнига ҳокимлик томонидан берилган коттежда Раҳимованинг собиқ эри шаръий никоҳдаги учинчи хотини билан яшаб келмоқда. Бу орада Раҳимова ҳокимлик вакиллари гапига ишониб уйсиз қолган.

    «Ҳаммани қақшатиб, болаларни кўчага қўйиб қурилаётган Andijon City’нинг кимга кераги бор эди? Яшаб юрувдик, кичкина уй бўлса ҳам бошпанамиз бор эди. Бунақа ҳолатга тушган битта мен эмасман, қанчадан-қанча оилалар шунақа қийналиб юрибди. Чиройли уйлар берса ҳам, бу ношукрлик қиляпти, деб ўйларсизлар. Уйни бергани билан текинга бергани йўқ-ку. Бизнинг уйимизни бўшатиб олиб, кредитга уй таклиф қиляпти. Суммани кимдир тўлай олади, кимдадир имконият йўқ. Мендан олдин ҳам тўртта болали аёлга катта ваъдаларни бериб, уйдан чиқаришган экан. Бечора сарсон юрибди. Омборхонада яшаб юрувдиларинг, деб гапиришни билишади. Бу даражада кўчага одамларни чиқариб қўйиб, қураётган уйининг кимга кераги бор?!»

    29.07.2019, 15:06   Изоҳ (0)   96734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 25 минг доллар олган қашқадарёлик шифокор ушланди

    29.07.2019, 15:05

    Ўзбекистонда хорижий ОТМлар дипломларини нострификация қилиш соддалаштирилмоқда

    29.07.2019, 14:56

    «Ҳудудий электр тармоқлари»: Бунчалик даражада электр энергияга талаб ошиб кетишига тайёр эмас эдик

    29.07.2019, 14:44

    ОТМларга кириш имтиҳонлари сабаб Фарғонадаги бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

    29.07.2019, 14:00

    Қаршида бир фуқаронинг Nexia ва Matiz автомобиллари ёниб кетди (фото)

    29.07.2019, 13:55

    Мажид Каримов: Ўзбекистонда бу йил абитуриентлардан 53 млрд сўм тўпланди

    29.07.2019, 13:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.