Клублар ўртасидаги 2019 йилги Жаҳон Чемпионати 11—21 декабрь кунлари Қатарда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ФИФАнинг расмий сайтида хабар берилди.
Мусобақада еттита жамоа иштирок этади. Улар орасида «Ливерпуль», Мексиканинг «Монтеррей», Туниснинг «Эсперанс», Қатарнинг «Ас-Садд» клублари ҳамда Янги Каледониядан «Еген Спорт» жамоаси иштирок этади. Ушбу мусобақада иштирок этувчи иккита жамоа эса Либертадорес Кубоги ҳамда Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақалари якунлангач маълум бўлади.
Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ҳар йили декабрь ойида 7 та жамоа иштирокида ўтказиб келинар эди. 2021 йилдан эса иштирокчилар сони 7 тадан 24 тагача кўпайтирилади.
Европа футбол ассоциацияси уюшмасидан 8 та, Жанубий Америка футбол конфедерациясидан 6 та, Шимолий ва Марказий Америка футбол конфедерацияси, Кариб ҳавзаси давлатлари, Африка футбол конфедерацияси ва Осиё футбол конфедерациясидан 3 тадан, Океания футбол конфедерациясидан 1 та жамоа иштирок этиши режалаштирилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)