Испаниянинг таниқли нашри Marca «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни мукофотлайди.
29 июль, душанба куни португалиялик футболчилик фаолиятида кўрсатган натижалари учун «Афсона» соврини билан мукофотланади.
Ушбу соврин 1997 йилдан буён ўз эгаларига топшириб келинади. Аввалроқ Лионель Месси, Диего Марадона, Майкл Фелпс, Михаэл Шумахер ҳамда Майкл Жордан мазкур совринга эга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду А Сериядаги дебют мавсумидаёқ мусобақа чемпионига айланди. У карераси давомида 29 та совринни қўлга киритди. Шулардан 2 тасига Португалия термаси сафида эришди.
Маълумот учун, 34 ёшли футболчи «Спортинг» таркибида 1 та, «Манчестер Юнайтед» билан 9 та, «Реал» сафида 15 та ҳамда «Ювентус» таркибида 2 та совринга эга чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)