«Арсенал» аъзолари Месут Ўзил ҳамда Сеад Колашинац қуролли ҳужум қурбонига айланди.
Sky Sports’нинг хабар беришича, германиялик ҳамда унинг жамоадоши Сеад Колашинац Лондоннинг шимолий қисмида автомобилда кетаётганда скутердаги безорилар гуруҳига йўлиқди. Жиноятчиларнинг бошида шлем бор эди. Видеокамерага ёзиб олинган видеода маълум бўлишича, жиноятчилардан бирининг қўлида совуқ қурол (пичоқ) бўлган.
Ўзил яқин орада жойлашган таниш ресторан ходимларини ёрдамга чақириш мақсадида югуради, Колашинац эса босқинчиларга қаршилик қилишга уринади.
Mesut Ozil’s car got jumped, Kolasinac jumped out and backed the beef. #YaGunnersYa pic.twitter.com/CxsJeiCvxw
— #james (@smhjaames) July 25, 2019
Футболчилар ҳамда ресторан ходимлари мазкур ҳолат юзасидан гувоҳлик бериш учун полиция бўлимига борган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг расмий баёнот беришича, ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда. Ҳолат юзасидан ҳеч ким ҳибсга олинмаган.
«Арсенал» эса ўйинчилар жароҳатланмагани ҳақида маълум қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)