25 июль, пайшанба куни Буэнос-Айресда бўлиб ўтган жангдан сўнг енгил вазн тоифасидаги боксчи Уго Сантильян (19 та ғалаба, 6 та мағлубият, 2 та дуранг, 8 та нокаут) 23 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Сантильян мазкур жангда 30 ёшли уругвайлик Эдуардо Абреуга қарши рингга кўтарилиб, дуранг натижа қайд этганди. Тўртинчи раундга келибоқ Сантильяннинг юзи таниб бўлмас даражада эди. Жангдан сўнг у ҳушини йўқотди ва тезда касалхонага жўнатилди.
«Касалхонага тушган вақтда Сантильянда буйрак етишмовчилиги кузатилди ва у кома ҳолатида эди. Текширувлар натижасида унга миянинг ички шишиши ташхиси қўйилди, у умуман ҳушига келмади», — деди Hospital Agudos San Felipe шифохонаси шифокори Грациэлла Оллоко.Маълумот учун, Сантильян—Абреу жанги ҳам Дадашев—Матиас жанги билан бир кунда бўлиб ўтди. Дадашев ҳам жангдан 3 кун ўтиб касалхонада вафот этганди. Унга ҳам миянинг ички шиши ташхиси қўйилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)