Бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Рой Жонс Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 242 мусобақаси доирасидаги Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Дастин Порье жангига ўз муносабатини билдирди, дея хабар берди «ТАСС».
«Менга Ҳабиб ёқади, у ажойиб жангчи. Албатта, унинг рақиби ҳақида унчалик яхши билмайман. Лекин Ҳабибнинг жангда жуда яхши партерлигини аниқ биламан. Шунга қарамай рақиб ҳам «совға» эмас, шунинг учун Ҳабиб ўта эҳтиёткор бўлиши керак», — деди Жонс.Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов—Порье жанги 7 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, россиялик шу вақтга қадар 27 та жанг ўтказган бўлса, буларнинг барчасида ғалаба қозонган. Америкалик ҳисобида эса 25 та ғалаба, 5 та мағлубият мавжуд. Яна бир жанги эса бекор қилинган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)