24 июль, чоршанба куни Токио Олимпиадасининг стартига роппа-роса 1 йил қолгани муносабати билан Япония пойтахтида катта тадбир ўтказилди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

Фото: МОҚ

Мазкур тадбирда Олимпиада ташкилотчилари бўлажак мусобақага кўрилаётган тайёргарлик, олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Фахрий меҳмонлар қаторида ташриф буюрган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам ташкилий қўмитанинг тайёргарлиги билан танишиб чиқди.

Фото: МОҚ

Шунингдек, тадбир давомида Токио Олимпиадаси медалларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Медаллар бир қарашда сайқалланиб нур таратаётган тошларни эслатади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, уларининг дизайни спортда рақобатлашаётган, жўшиб ишлаётган одамларни ифодалайди. Таралаётган нур эса бир-бирларининг қўлларини ушлаб турган бутун дунё одамлари ва уларда акс этган илиқ дўстликни англатади.

Медаллар диаметри: 85 миллиметр.

Вазни: 556 грамм (олтин), 550 грамм (кумуш) ва 450 грамм (бронза)

Таркиби: олтин медал соф олтиндан эмас. Уни тайёрлаш учун кумуш медалнинг устига 6 грамм олтин эритмаси қуйилади. Кумуш медали соф кумушдан, бронза эса мис ва рух моддаларининг қўшилмасидан тайёрланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!